Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Соҳибқирон ворислари тарбияланади

Соҳибқирон ворислари тарбияланади

Самарқанд шаҳридаги «Темурбеклар мактаби»нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Унда ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази мутасаддилари, Самарқанд ҳарбий гарнизони офицерлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши вакиллари, касб-ҳунар коллежларининг чақириққача ёшларни тайёрлаш фани ўқитувчилари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди.


Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшларнинг замонавий билимларни эгаллаши, истеъдодларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ўзлари қизиққан соҳада меҳнат қилиши учун кенг шароит яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланганини эътироф этдилар.

- Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ республикамиздаги барча ҳарбий академик лицейларга «Темурбеклар мактаби» номи берилди, - дейди ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази бўлим бошлиғи С.Санақулов. - Бу номнинг берилиши аввало, шу азиз ва жонажон Ватанимизнинг ҳар бир фуқаросига ифтихор бағишлаши баробарида масканда таълим олаётган ўқувчиларнинг ўзларида буюк давлат арбоби, Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатларини шакллантиришига хизмат қилади. Уларни йигит кишига энг ярашиқли касб - Ватан ҳимоячиси бўлишдек масъулиятли ишнинг этагини маҳкам тутишга ундайди.

Тадбир иштирокчилари мактабнинг ҳарбий ватанпарварлик ва буюк аждодларимизга эҳтиром руҳида жиҳозлангансинф хоналари,ҳарбий жанг санъати, жанговар руҳиятни кўтарадиган экспонатлар билан танишишди, фотосуратлар кўргазмаси, китоблар тақдимоти, “Мардлар қўриқлайди Ватанни” рукни остидаги очиқ дарсларгагувоҳ бўлдилар.

Айниқса, “Темурбеклар мактаби” тарбияланувчилари томонидан тайёрланган театрлаштирилган концерт дастури, улар ўртасида ўтказилган автоматни йиғиб-териш, граната улоқтириш, спортнинг армрестлинг, турникка тортиниш, тўсиқлар оша югуриш, қўл жанги турлари бўйича мусобақалар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.


Охирги ўзгариш: 08/11/2017 13:32.   Кўрилганлиги: 1051
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/sohibqiron-vorislari-tarbiyalanadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.