
Самарқанд шаҳридаги “Сўғдиёна” истироҳат боғида шу кунларда кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокимининг 23 февралдаги қарорига кўра, ушбу боғ ўрнида замонавий инновацион истироҳат боғи ташкил этилади. 6,3 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда картинг клуби, муз устида учиш бўйича “Муз саройи”, сайёҳлар учун замонавий меҳмонхона, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканлар бунёд этилади. Янги аттракцион ва ўйин қурилмалари ўрнатилади.
Сентябрь ойига қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган объект нафақат маҳаллий аҳоли, балки Самарқандга келадиган хорижлик сайёҳлар учун муҳим туристик маскан бўлади.
Дарвоқе, эски боғ ҳудудидаги сунъий сув ҳавзаси ўрнида ҳам бугунги кунда замонавий аквапарк қурилиши жадал олиб борилмоқда. 3,5 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда 200 ўринли меҳмонхона, қишки спорт-соғломлаштириш маркази, болалар, ўсмирлар ва катталарга мўлжалланган чўмилиш ҳавзалари, кафе ва бошқа кўнгилочар масканлар бунёд этилмоқда. Чўмилиш ҳавзаларини қуриш ва жиҳозлашда хитойликлар тажрибасидан фойдаланилмоқда.
Умуман, лойиҳага кўра, бу ерда дам олувчилар учун энг замонавий шароит ва имкониятлар яратилади. Ўтган йил июль ойида бошланган қурилиш ишларининг дастлабки босқичи жорий йилнинг июнь ойигача якунлаш кўзда тутилган.
Ғолиб Ҳасанов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.