
Самарқанд темир йўл вокзалида мамлакатимиз Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитлардан бир гуруҳи тантанали кутиб олинди.
Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар қатнашди.
Президентимиз раҳнамолигида профессионал миллий армиямизни такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга жалб этишнинг самарали тизими яратилгани туфайли армияга энг муносиб йигитлар саралаб олиниб, улар ҳарбий хизматни ўтаб қайтганидан сўнг ўқиш ва ишга жойлашишда бир қатор имтиёзларга эга бўлмоқда.
Вилоятдаги маҳаллалар ва таълим муассасаларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган йигитлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Ғ.Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.