Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ШИРКАТЛАР ФАОЛИЯТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ШИРКАТЛАР ФАОЛИЯТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Самарқанд ва Навоий вилоятларида ижро этилишини ўрганиш натижаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда қўмита аъзолари, халқ депутатлари Самарқанд ва Навоий вилоятлари Кенгашлари депутатлари, Самарқанд ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари ходимлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ботир Матмурадов жорий йилда республика бўйича 13 900 га яқин уй-жойлар қурилганини таъкидлади. Бу 2017 йилга қараганда икки баравар кўп, деганидир.

2018 йилда Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги кўп хонадонли уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларнинг туташ ҳудудларини ободонлаштириш дастурини амалга ошириш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Дастурга мувофиқ, Самарқанд вилоятида 26,7 миллиард сўм, Навоий вилоятида 11,8 миллиард сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган. Кўп қаватли уйларда яшовчилар учун етарли шарт-шароит яратиш бугун энг долзарб масалалардан бирига айланган. 

Таъкидланишича, бугунги кунда Самарқандда ҳозиргача кириш йўлакларининг 48 фоизи таъмирланган, темир эшиклар ўрнатиш 51 фоиз, кодли қулфлар ўрнатиш 28 фоиз, ирригация тизимларини таъмирлаш  85 фоизга бажарилган.

Мажлисда ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Муҳокама якуни бўйича Олий Мажлис Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг уй-жой коммунал хўжалигини янада ривожлантириш мақсадида қонунчиликка ўзгартишлар киритиш, соҳага оид қонун ҳужжатларини қайта ишлаб чиқиш ва уларда кўп хонадонли уйларни бошқаришнинг замонавий инновацион шакллари ва усулларини мустаҳкамлаш юзасидан тегишли қарори қабул қилинди.

 

Анвар Мустафоқулов.


Киритилган вақти: 12/09/2018 22:03.   Кўрилганлиги: 1296
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/shirkatlar-faoliyati-muhokama-qilindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.