
Замонавий тиббиёт ривожлангани сари қон қуйиш соҳасида катта ўзгаришлар бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида тиббиёт ходимларидан қон қуйиш ва йиғишда беғараз донорликни тарғиб қилиш ва сифатини таъминлаш борасидаги ўзгаришлардан мунтазам хабардор бўлиб туришларини тақозо этади.
Шу мақсадда вилоят қон қуйиш марказида барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг акушер-гинеколог, жарроҳ, врач-лаборант ҳамда трансфузиолог мутахассислари учун маҳорат дарслари ташкил этилди.
Маҳорат дарсларида мутахассисларнинг малакаси ва тажрибасини ошириш, замонавий қон қўйиш тизими, шунингдек, иш жараёнида ўз хавфсизликларини ҳам таъминлашлари лозимлиги борасида маърузалар ўқилиб, амалий машғулотлар ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 4 майига қадар 36 соатлик дастур асосида ҳар бир мутахассислик бўйича босқичма-босқич маҳорат дарслари ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.