Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Шифо истаган болаларга ҳамма шароит яратилган

Шифо истаган болаларга ҳамма шароит яратилган

ЮНИСЕФнинг “Болалар фаровонлиги масалалари бўйича асосий тушунчалар” лойиҳаси доирасида вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўтказилган бу галги семинар болалар саломатлиги масалаларига қаратилди. 

Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб ўтган семинар давомида журналистлар мазкур муассасада кейинги йилларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, даволашдаги янгиликлар, бемор болалар учун яратилган қулай шароитлар билан яқиндан танишдилар.

– Марказимиз инвестиция дастури асосида 2014-2015 йилларда тубдан таъмирланди, – дейди марказ бош шифокорининг ўринбосари Баҳром Жалилов. – Марказга ҳозирга қадар 62 номдаги кўчириб ишлатиш мумкин бўлган энг замонавий аппаратлар келтирилди.  Замон талаблари асосида фаолият юритиши учун шифокорлар доимий равишда ўз малакасини ошириб келмоқда. Мисол учун, шу йилнинг ўзида 33 нафар врачларнинг олти нафари хорижда, қолганлари Тошкент, Самарқанд шаҳридаги врачлар малакасини ошириш институтларида ўқиб қайтди.  Тўққиз ойи давомида 16 мингдан зиёд бемор болалар марказда даволаниб чиқди, уларнинг дори-дармон билан таъминоти 90 фоизни ташкил қилди.

Семинар давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри Иззат Ҳусенов вилоятда болалар саломатлигини асраш, хусусан, жорий «Соғлом она ва бола» йили Давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди. 


Киритилган вақти: 17/11/2016 18:05.   Кўрилганлиги: 1326
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/shifo-istagan-bolalarga-hamma-sharoit-yaratilgan

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.