
Аввал хабар қилинганидек, вилоят ҳокими Т.Жўраев бошчилигидаги делегация икки томонлама савдо-иқтисодий ва ижтимоий-маданий соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Шэньси провинциясида бўлиб қайтди.
Ташриф давомида Хитой Халқ Республикасидан инвесторларни вилоятимизга жалб қилиш ва йирик лойиҳаларни амалга ошириш орқали иш ўринлари яратиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси билан биргаликда учрашув ва музокаралар олиб борилди.
- Тадбирлар давомида шэньсилик тадбиркорлар билан қиймати 238,7 миллион долларга тенг бўлган 19 та ҳужжат имзоланди, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Бобоев. - Хусусан, лойиҳа қиймати 215,6 миллион долларлик, шундан 186,2 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ташкил этадиган 10 та шартнома тузилди. Бунда кимёвий воситалар ва агротехникани ривожлантириш, LED лампалар, цинкланган (рух билан ишланган) металл, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва туризм инфратузилмаси объектлари ташкил этиш лойиҳаларини амалга оширишга келишилди.
Бундан ташқари, 10,8 миллион долларлик замонавий асбоб-ускуналарни сотиб олиш мақсадида 6 та шартнома имзоланди.
Вилоятимиздан эса 11,3 миллион долларлик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Хитойдаги йирик компанияларга экспорт қилиш бўйича 3 та келишув амалга оширилди.
Тадбирлар доирасида Шэньси провинцияси губернаси, Сиань шаҳри мэрияси, провинциянинг йирик компания ва корпорациялари вакиллари ҳамда вилоятимиздан борган тадбиркорлар иштирокида вилоят ҳокимининг қабули бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими Т.Жўраев иштирокчиларни Самарқанд ва Сиань шаҳарлари ўртасида биродарлашув алоқалари ўрнатилганлигининг 5 йиллиги муносабати билан самимий қутлади.
Шунингдек, хитойлик тадбиркорларга юртимизда текстил соҳасини ривожлантириш мақсадида инвесторларга давлат томонидан ер участкалари ажратилиб, кластер усулида ишлаб чиқариш йўлга қўйилаётганлиги, бунда пахта етиштиришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараён бир жойда амалга оширилиши, инвесторлар учун қулай шарт-шароит яратилганлиги, эркин иқтисодий зоналар ва улардаги афзалликлар тўғрисида ахборот берилди.
Вилоятимизнинг инвестицион салоҳияти тақдимоти ўтказилди. Апрель ойи охири ва май ойида хитойлик инвесторларнинг вилоятимизга ташрифи бўйича келишиб олинди.
Делегация аъзолари Сиань шаҳридаги олий таълим муассасалари фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Ушбу тадбирлар давомида Сиань Транспорт университети, Сиань маданият академияси, Сиань шимолий-ғарбий университети ҳамда Самарқанд давлат университети билан, Сиань туризм институти ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти билан таълим соҳасида ўзаро келишув меморандумлари имзоланди.
Ташриф давомида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги 10 та меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжатлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, маданий туризм индустрияси, туманлардаги уй-жойлар негизида туризм соҳасини ривожлантириш лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш, табиат ва атроф-муҳитни сақлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий иссиқхона хўжалиги (томчилатиб суғориш, ёмғирли суғориш, гидропоник усул ва энерготежамкор иссиқхоналар)ни ташкил этишга қаратилган.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.