
Ҳиндистонда нашр этиладиган “NRI Achievers” журнали веб-саҳифасида Самарқандда бўлиб ўтадиган “Шарқ тароналари” X халқаро мусиқа фестивалига бағишланган мақола эълон қилинди.
Унда мазкур кенг қамровли халқаро маданий анжуманнинг ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад миллий мусиқа санъатида эришилган муваффақиятларни кенг миқёсда оммалаштириш, халқнинг улуғ анъаналарини авайлаб асраш ва ривожлантириш, мусиқа ҳамда вокал йўналишида ижод қиладиган истеъдод эгаларини рағбатлантириш, шунингдек, халқаро ижодий алоқаларни янада кенгайтириш, маданий-маънавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тинчлик ва дўстлик ғояларини мадҳ қилиш билан изоҳланиши қайд этилади.
Ҳинд нашрининг ёзишича, ушбу халқаро анжуман жаҳон мусиқа форумлари қаторидан муносиб ўрин эгаллаган. Ушбу тадбирнинг ЮНЕСКО шафелигида ўтказилаётгани ҳамда хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва машҳур санъат арбоблари томонидан мазкур маданий анжуманга нисбатан қизиқишнинг тобора ортиб бораётгани юқорида билдирилган фикрни яққол тасдиқлайди.
Мақолада Самарқанд мусиқа фестивали иштирокчиларининг сони ва жуғрофияси ҳам тобора кенгайиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, ҳозирги пайтда меҳмонларни кутиб олиш ва концерт дастурларини юқори даражада ташкиллаштиришга қизғин ҳозирлик кўрилаётгани ҳақида атрофлича фикр юритилган. “Форумнинг мазмунли ўтказилишини таъминлаш мақсадида Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари бўйлаб диққатга сазовор масканлар, таълим муассасалари, миллий ҳунармандчилик, тасвирий ва халқ амалий санъати кўргазмалари билан танишиш, ижодий учрашувлар ҳамда маҳорат дарсларини ўтказиш ҳам режалаштирилган”, деб ёзади “NRI Achievers” журнали.
«Жаҳон» АА, Деҳли
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.