Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Шарқ гавҳари, озод замин дурдонаси

Шарқ гавҳари, озод замин дурдонаси

Самарқанд шаҳри куни кенг жамоатчилик томонидан муносиб нишонланди.

Асосий тадбирлар Амир Темур мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. Қуръон тиловат қилинди.

Фахрий қоровул саф тортиб, ҳарбий оркестр садолари остида вилоят ва шаҳар жамоатчилиги вакиллари Соҳибқирон ҳайкали пойига гуллар қўйишди.

Тадбир иштирокчилари мустақиллигимиз асосчиси, Республикамизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш мақсадида Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, буюк Йўлбошчимиз руҳи покларига Қуръон тиловат қилдилар.

Сўнг фаолларнинг Самарқанд шаҳри кўчалари бўйлаб саёҳати уюштирилди. Улар шаҳарнинг Орзу Маҳмудов, Лутфий, Фирдавсий, Гагарин, Бобурмирзо, Маҳмуд Кошғарий кўчаларида замонавий шаҳарсозлик анъаналари асосида амалга оширилган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан яқиндан таништирилди. Тадбир иштирокчилари мустақиллик йилларида шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий ҳаётида туб ўзгаришлар юзага келиб, улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилгани, ушбу саъй-ҳаракатлар самарасида вилоятимиз марказининг шу даражада мўъжизакор қиёфа касб этаётгани нафақат халқимиз, балки дунё аҳлини ҳам ўзига ром этаётганини эътироф этдилар. Самарқанднинг бугунги қиёфаси – гўзал, маҳобатли бинолар, замонавий турар-жойлар, боғу хиёбонлар одамларнинг турмуш савияси юксалиб бораётгани, барча-барчаси дилларни яйратиб, қалбларни ғурур ва ифтихорга тўлдираётганини таъкидлашди.

– Самарқанд Соҳибқирон Амир Темур давридаёқ кўркам ва гўзаллиги, ўзининг боғлари, осмонўпар миноралари, хушҳавоси, дарё-ю сойларининг сувга сероблиги билан ҳар қандай кишини лол қолдирган, – дейди «Нуроний» жамғармаси шаҳар бўлими раиси А.Муҳиддинов. – Бу анъана бугун ҳам давом этиб, тобора яшариб, яшнаб бораётган Самарқанд яна дунё жамоатчилиги нигоҳидаги шаҳарга айланди. Бунинг замирида албатта, Юртбошимиз томонидан белгиланган шаҳарни ривожлантиришнинг бош режаси ҳамда муҳим шаҳарсозлик лойиҳаларининг амалга оширилаётгани мужассам. Жумладан, кейинги йилларда шаҳарда элликдан зиёд кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Шаҳарнинг ўнлаб марказий кўчалари, аэропорт, темир йўл вокзали атрофидаги майдонлар мутлақо таниб бўлмайдиган даражага етди. Кўчалар, ёдгорликлар атрофи, хиёбонларга қарийб ўн минглаб туп каштан, қрим қарағайи, дуб, япон сафораси, қайин каби манзарали дарахтлар экилди. Бугун шаҳар гўзаллигини, ҳавосининг мусаффолигини, ёзнинг иссиқ кунлари салқинликни таъминлаш мақсадида фавворалар қурилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбирлар маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ташкилотларда давом этди. Шаҳардаги меҳрибонлик уйлари, «Саховат» уйида байрам дастурхони ёзилди. Истироҳат боғларида маданий-маърифий тадбирлар, адабий кечалар, хайрия тадбирлари уюштирилди.


Киритилган вақти: 19/10/2016 10:56.   Кўрилганлиги: 1439
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/sharq-gavhari-ozod-zamin-durdonasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.