
Вилоят адлия бошқармасида туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳуқуқшунослари, ташкилий-назорат гуруҳи ходимлари ҳамда девонхона мудирлари иштирокида семинар ташкил этилди.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари мамлакатимизда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунлар, «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисидаги Низом»нинг мазмун-моҳияти, уларга киритилган ўзгартишлар ҳақида маълумот бердилар. Мустақиллик даврида ташкил топган давлат ҳокимияти органлари юридик хизматининг хусусиятлари ва фаолият йўналишлари таҳлил қилинди.
Тадбир давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланадиган низом, қоида, йўриқнома ва бошқа ҳужжатлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, режалаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари, давлат органи фаолиятида қонунийликни таъминлаш, юридик хизмат ходимининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги каби масалалар бўйича тушунча берилди.
Давлат органлари тизимида юридик хизматнинг ролини ошириш, соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.
Абдуғофур Шерхолов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.