Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САЙЁР ҚАБУЛДА 31 КИШИ ИШЛИ БЎЛДИ

САЙЁР ҚАБУЛДА 31 КИШИ ИШЛИ БЎЛДИ

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов Нуробод туманида сайёр қабул ўтказди.

Тумандаги 18-сонли мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган қабулда вилоятдаги мутасадди идоралар раҳбарлари ҳам қатнашди.

Қабул давомида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, банклардан кредит ажратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш, иш билан таъминлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш каби 57 масала юзасидан мурожаатлар тушди.

Ҳар бир мурожаатнинг ечими юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, мутасадди раҳбарларга муддати белгиланган ҳолда қатъий вазифа ва топшириқлар берилди.

Сайёр қабул давомида меҳнат ярмакаси ҳам ташкил этилиб, унда тумандаги 46 корхона ва ташкилотлар 412 та бўш ва квота иш ўринлари билан иштирок этди. 31 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

 

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 12:46.   Кўрилганлиги: 1103
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/sayyor-qabulda-31-kishi-ishli-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.