Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САЙЁР ҚАБУЛ

САЙЁР ҚАБУЛ

Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Мирзараҳимов аҳолини солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳамда имтиёзлардан хабардор қилиш ва бу борадаги саволларга аниқлик киритиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Жомбой ва Булунғур туманлари тадбиркорлари билан ўтказилган мулоқотда мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани эътироф этилди.

Хусусан, Президентимизнинг 2015 йил 15 майда қабул қилинган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар хусусида сўз юритилди. Тадбиркорларга маҳсулот ишлаб чиқариш, уларни экспорт қилиш,  янги иш ўринлари яратиш билан боғлиқ солиқ имтиёзлари юзасидан маълумотлар берилди.

Қабул давомида тушган тадбиркорларнинг мурожаатлари, таклиф ва талаблари бўйича мутасаддиларга вазифалар топширилди.

Ш.Искандаров


Охирги ўзгариш: 09/06/2015 19:56.   Кўрилганлиги: 1621
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/sayyor-qabul-soliq

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.