Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Сайёр қабул Мутахассис ва мижоз учрашуви банк шаффофлигини таъминлайди

Сайёр қабул Мутахассис ва мижоз учрашуви банк шаффофлигини таъминлайди

28-29 сентябрь кунлари вилоятимизнинг туман ва шаҳарларида республикамизда фаолият юритаётган банклар раҳбарлари иштирокида банк тузилмалари фаолиятида коррупция ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилишга қарши кураш, адолатли жамият қуришда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муаммолари юзасидан вилоят аҳолиси билан учрашувлари бўлиб ўтди.


Мазкур сайёр учрашувлар банк ходимлари томонидан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик, коррупция ва тамагирликнинг олдини олиш, лавозим вазифаларини замон талабига мувофиқ ҳалол ва сидқидилдан бажариш ҳамда банк ходимлари этикасига қатъий амал қилиниши масалаларига бағишланди.

Самарқанд шаҳридаги «ORIENTFINANSBANK»нинг вилоят филиалида бўлиб ўтган ана шундай қабулларда мазкур банкнинг раис ўринбосари Шерзод Тўйбоев,  «ASIAALLIANSBANK»нинг раис ўринбосари Умиджон Ўакимов ва «Савдогарбанк»нинг раис ўринбосари Фазлиддин Маҳмудов иштирок этди.

Сайёр қабулга келган Самарқанд шаҳридаги «Рустамов Акмал Олимович» якка тартибдаги тадбиркор экспорт-импорт патенти асосида хориждан маҳсулот олиб келишда халқаро пластик карта орқали ҳисоб-китобларни амалга оширган. Энди бўлса, хорижий ҳамкорлар томонидан ҳисоб рақамга хорижий валютани кўчириш талаби бўлаётганини айтди. Мутасаддилар бу саволга мижознинг аризасига асосан алоҳида ҳисобрақам очиб, ҳисоб фактура асосида хорижий валютани тижорат банкдан сотиб олиб чет давлатга кўчириш мумкинлигини айтишди. Бу тўғрисида янада тўлароқ маълумот олиш учун банкнинг валюта бўлимига мурожаат қилишлиги тушунтирилди.

Меҳмонхона хизмати ва туризм фаолияти билан шуғулланадиган «Бўстон туризм сервис» масъулияти чекланган жамияти бошқарувчиси Аббос Ҳазратқулов корхонасини янада ривожлантириш ва айланма маблағ учун банкдан 150 миллион сўм кредит маблағи олиш борасида мурожаат қилди. Мутахассислар тадбиркорнинг бизнес-режаси тўғрисида тушунчага эга бўлгач, энг истиқболли ва тез ривожланаётган соҳага албатта, кредит ажратилишини, бунинг учун керакли ҳужжатлар ҳамда гаров таъминотини баҳолатиш лозимлигини айтишди.

«ASIAALLIANSBANK»да бўлиб ўтган сайёр қабулга келган беш нафар фуқаронинг мурожаати мутахассислар томонидан батафсил ўрганиб чиқилди.

 Жумладан, Ургут туманида транспорт хизмати фаолияти  билан шуғулланувчи «Улаш Ҳамидов» хусусий корхонаси раҳбари  Эркин Ўамидов ва Самарқанд шаҳрида умумий овқатланиш хизмати кўрсатувчи «Ҳамидов Қамар Абдусамиевич» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Қамар Ҳамидовнинг фаолиятни кенгайтириш учун кредит олиш борасидаги мурожаати зарурий ҳужжатлар асосида кенгроқ ўрганиш кераклиги айтилди.

Сайёр қабуллар давомида мурожаатлар билан бирга, банк фаолиятига оид таклифлар ҳам билдирилди.

Бу каби сайёр қабуллар Самарқанд шаҳридаги 16 та тижорат банкларининг вилоят филиаллари ва барча туман, шаҳарлардаги бўлимларида ҳам бўлиб ўтди.



Киритилган вақти: 30/09/2017 09:45.   Кўрилганлиги: 1076
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/sayyor-qabul-mutaxassis-va-mijoz-uchrashuvi-bank-shaffofligini-taminlaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.