
Бугун Самарқанд шаҳрида жойлашган педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежи биносида вилоят ҳокимлигининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
10 декабрь — Ўзбекистон Республикаси мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан сайёр қабул Ватанимиз мадҳиясини жўр бўлиб айтиш билан бошланди. Қабулга келган барча фуқаролар Давлат мадҳиясини айтишга даъват этилди.
Қабулда Самарқанд шаҳри ва қўшни туманлардан келган фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этишди.
Сайёр қабулда фуқароларимиз томонидан уй-жой билан таминлаш, ишсизлик, уй-жойга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, йўлларга асфальт қопламаси ётқизилишига ёрдамлашиш каби 300 дан ортиқ мурожаатлар билдирилди.
Барча мурожаатлар бирма-бир тингланди ва ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга зарурий кўрсатмалар берилди. Мурожаатлар ижроси назоратга олиниб, бир ҳафта муддатдан сўнг дастлабки натижалар муҳокама этилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.