Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САЙЁҲЛИК САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ВА ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА “ЙЎЛ ХАРИТА” ТАСДИҚЛАНДИ

САЙЁҲЛИК САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ВА ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА “ЙЎЛ ХАРИТА” ТАСДИҚЛАНДИ

2019 йил 4 март куни “Самарқанд вилояти сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича йўл харитаси” тасдиқланди. Йўл харитада Самарқанд вилоятида мунтазам равишда 

ўтказиладиган фестиваль, сайил ва бошқа тадбирлар рўйхати қайд этилган. Жумладан, Самарқанд шаҳрига ташриф буюрган саёҳларнинг вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Регистон майдонидаги 3D лазерли шоуси эндиликда ҳар куни намойиш этилиши кутилмоқда.
Март, ноябрь ва декабрь ойларида “Улоқ-кўпкари” ўйинлари, 7 сентябрда “Кишмиш” фестивалини ҳам ўтказиш йўл харитада акс эттирилган.
Шунингдек, вилоятимиз туман ва шаҳарларида ўтказиладиган сайиллар, миллий ўйинлар, фестивалларнинг ҳам аниқ санаси белгиланди.
7 март куни Ургут туманида миллий таомлар сайли, 14 март куни Самарқанд туманидаги Нодирдевонбеги мадрасасида сумалак сайли, 15 мартда Тайлоқ туманида баҳор таомлари кўриги, 22 март куни Нуробод тумани Оқсой қишлоғида кураш беллашувлари ўтказиш режалаштирилган.


Киритилган вақти: 05/03/2019 20:32.   Кўрилганлиги: 862
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/sayyohlik-salohiyatini-oshirish-va-turizm-infratuzilmasini-yanada-rivojlantirish-boyicha-yol-xarita-tasdiqlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.