
Александр Заварзин, МДҲ департамент директори:
- Сайлов нафақат халқаро талаблар, балки Ўзбекистон сайлов қонунчилигига тўлиқ мос тарзда ўтмоқда.
Комиссия аъзолари тажрибали, улар орасида ёшларнинг ҳам борлигини жуда яхши ҳолат, деб ҳисоблайман. Сабаби, улар бу жараёнда қатнашиб, биринчидан, фуқаролик бурчини бажаради, иккинчидан, мамлакат миқёсида ўтказилган муҳим тадбирда тажриба оширади.
Сайлов участкасида намунали тарзда ташкил этилган тиббиёт, она ва бола хонасида оилавий поликлиникалардан бириктирилган малакали мутахассисларнинг фаолият юритаётгани менга жуда маъқул бўлди. Бу ерда болаларга яратилган шароитларни кўриб, очиғи, Ўзбекистон болаларига ҳавас қилдим.
Станислав Росляков, МДҲ миссияси вакили:
– Кечадан буён Ўзбекистондаги сайлов жараёнларини кузатаяпмиз. Бугун тонгда сайлов участкаларида соат 6.00 да овоз бериш жараёни Ўзбекистон Мадҳияси билан бошланди. Жуда эрта бўлишига қарамасдан, сайловчилар сайлов участкаларига овоз беришга кела бошладилар.
Ўзим кузатувчилик қилаётган сайлов участкасига овоз беришга биринчи бўлиб саксон ёшлардаги онахон кириб келди. Демак, Ўзбекистонда ёшми, кексами – барча жамият келажагини белгилашда ўзини бирдек бурчли, деб билади ва сайловда хурсандчилик билан иштирок этади.
Ли Чжон Хи - Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси директори:
- Кексалар ва ногиронлар, имконияти чекланган фуқаролар учун алоҳида қути билан уларнинг уйларига бориб овоз беришни ташкил этиш дунё тажрибасида камдан-кам кузатилади. Бу мамлакатингизда умуминсоний қадриятларни улуғлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганини билдиради.
Лидия Ермошина, Беларусь Республикаси сайлов ва референдумларни ўтказиш комиссияси раиси:
- Сайлов ўтаётган участкаларда сайловчилар рўйхати доскаларга осиб қўйилган, бюллетенлар ўз эгаларига тарқатилган, сайлов участкалари аҳоли учун қулай жойларда ташкил этилган ва ҳоказо.
Яратилган шундай шарт-шароит туфайли сайлов жараёни барча қоида-қонунлар асосида ўтмоқда. Энг асосийси, фуқаролар яхши кайфиятда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.