
24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда хотин-қизларнинг сайловлардаги иштирокига бағишланган республика семинари ўтказилди.
Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси аъзолари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва унинг туман, шаҳарлардаги ҳудудий тузилмалари, “Олима аёл” уюшмаси, “Оила” илмий-амалий маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат вилоят бўлимлари масъул ходимлари, фаол аёллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Тадбирда Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова ва бошқалар юртимизда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳасини тубдан янгилаш ҳамда модернизация қилиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш, сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаб келаётган, демократик стандартларга мос бўлган сайлов тизими яратилганлигини қайд этишди.
Тадбирда бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 80 дан ортиқ қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Хусусан, Конституциямизда барча фуқароларнинг бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги белгиланган. Бундан ташқари, Асосий Қонунимизнинг 46-моддаси аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқли эканлиги тўғрисидаги нормани ўзида мужассам этган.
– Мамлакатимизда хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини айни пайтда давом этаётган сайлов кампанияси тадбирларида ҳам кўриш мумкин, – дейди 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси аъзоси М.Бекова. – Жумладан, округ сайлов комиссиямиз таркибида 3 нафар, вилоятимиз ҳудудида тузилган сайлов участкаларида 4700 нафарга яқин хотин-қизлар фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда аҳоли ўртасида жорий йилнинг 4 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юзасидан тарғибот-тушунтириш ишларида ҳам хотин-қизлар фаол қатнашмоқда. Семинарда бу борада эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Жамиятни янгилаш ва демократлаштириш борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар ривожи фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини амалга оширишга ҳам узвий боғлиқ. Шу боис сайлов жараёнининг барча босқичларидан сайловчиларнинг хабардор бўлиши, уларнинг ҳуқуқий маданиятини, шу жумладан, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш муҳим ҳисобланади. Бу эса уларнинг сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига тўлақонли риоя этишлари ва сайлов куни ўз хоҳиш-иродаларини эркин ифода этишларини таъминлайди.
Ўзбекистон
Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи
7-Самарқанд
округ сайлов комиссияси матбуот маркази
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.