Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САЙЛОВ – МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАРАЁН

САЙЛОВ – МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАРАЁН

Самарқанд шаҳрида аҳолининг сайловга оид ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган семинар ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори асосида ташкил этилган тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Х.Маматов бошқарди.

Семинарда Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари К.Адилов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири Г.Маликова, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи ўринбосари Ф.Раҳматов ва бошқалар мамлакатимизда сайловларни очиқ-ошкора, халқаро стандартларга мос ўтказишнинг мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий асослари яратилганини алоҳида таъкидладилар. Конституциямиз ва сайловга оид қонунларда сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш, уларда фуқароларнинг иштирок этиши билан боғлиқ тартиблар халқаро ҳуқуқ нормаларидан келиб чиққан ҳолда белгилаб қўйилган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари, сайловни ташкил этиш ва ўтказишда сайлов комиссияларининг ваколатлари, фуқаролик жамияти институтларининг сайлов жараёнларидаги иштироки, сайлов кампаниясининг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг роли каби мавзулар юзасидан маърузалар тингланди.

Семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга  жавоб олдилар.

Бундай тадбирлар вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси  Президенти сайловини ёритиш бўйича вилоят матбуот маркази


Киритилган вақти: 02/03/2015 09:11.   Кўрилганлиги: 1823
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/saylov-masuliyatli-jarayon

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.