Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Сайлов 2016

Сайлов 2016

Самарқанд вилоят халқ таълими ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида  7-Самарқанд округ сайлов комиссия ҳамда фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида  “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзуида семинар-тренинг ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 9 сентябрдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Дастури режаси ижросини таъминлаш мақсадида уюштирилган мазкур семинар-тренингда округ сайлов комиссияси, сайлов участкалари аъзолари, сайлов ҳуқуқи бўйича экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Шунингдек, семинар-тренингда мутахассислар томонидан жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик ишлари, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар, уларнинг моҳияти, сайловолди ташвиқоти, сайлов кампаниясининг очиқ ва ошкора олиб борилишининг асосий мезонлари ҳақида тушунча ва  маълумотлар берилди.

Ўзаро мулоқот тарзида ўтказилган семинарда иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди. 


Киритилган вақти: 12/10/2016 15:54.   Кўрилганлиги: 1362
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/saylov-2016

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.