
Кеча Самарқанд шаҳридаги «Диёра» тўйхонасида шаҳар ва туманлардан келган 20 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи ўтказилди. Вилоят ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган тантанали тадбирда келин-куёвларнинг ота-оналари, дўсту ёрлари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари F.Ҳамидов, вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Умаров ва бошқалар "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида ибратли ишлар амалга оширилаётгани ҳақида сўз юритдилар.
- Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган бундай тўйлар халқимизга хос бағрикенглик ва саховатпешаликнинг ёрқин ифодасидир, - дейди «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов. – Бу тадбирлар халқимиз ўртасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши баробарида юртдошларимизнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган ушбу лойиҳа доирасида вилоятимизда 163 боланинг суннат ҳамда 20 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйлари ўтказилиши ҳар бир фуқаро давлат эътиборида эканлигининг ёрқин намунасидир.
Тўйга тайёргарлик доирасида оила қураётган ёшларнинг уй-жойлари таъмирланди, хонадонларида анъаналаримизга кўра миллий урф-одатлар амалга оширилди, ош дамланди. Уларга Президент совғаси – замонавий ётоқхона мебеллари тўплами, вилоят ҳокимлиги ва бошқа ҳомий ташкилотларнинг совҚалари топширилди. Никоҳ узуги, сарполар туҳфа қилинди. Шунингдек, келин-куёвларнинг иш билан таъминлангани ўрганилиб, ишсизларга тегишли тартибда кўмак бериди, меҳнат дафтарчалари топширилди.
– Тўйимиз Самарқанддек гўзал ва кўркам шаҳарда ўтгани, кўҳна кентнинг диққатга сазовор ва тарихий жойларини зиёрат қилганимиз бир умр ёдимиздан чиқмайди, – дейди оқдарёлик куёв Элдор Ибодуллаев. – Бизга ташкилотчилар ёш оила учун нимаики зарур бўлса, барини совға қилишди. Барчаси учун Президентимиздан, ҳукуматимиздан миннатдормиз. Бундай юксак ғамхўрликни оқлаш учун сидқидилдан меҳнат қиламиз.
Тантанали маросим янграган куй ва қўшиқлар даврага ўзгача завқ-шавқ бағишлади.
Абдуғофур ШЕРХОЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.