
Инсон манфаатлари энг олий қадрият саналган мамлакатимизда юрт тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётган инсон борки, рағбатсиз қолмас экан.
Ўзимдан мисол, 2014 йилда соҳадаги узоқ йиллик меҳнатларим эвазига «Дўстлик» ордени билан тақдирлангандим. Бу менга ифтихор бағишлаб, янада фидойилик кўрсатиб, меҳнат қилишга, касбимга масъулият билан ёндашишга ундади.
Мазкур соҳада 1982 йилдан буён меҳнат қилиб келяпман. 1984 йилдан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Самарқанд темир йўл масофасида бригада бошлиғи, темир йўл устаси, катта темир йўл устаси, бош муҳандис сифатида Жиззах — Самарқанд — Мароқанд темир йўл йўналишларини электрлаштириш ишларида, Қарши — Оқработ — Термиз темир йўл йўналиши, Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли қурилишида қатнашдим. Шу меҳнатим эвазига ҳамкасблар орасида ҳурмат қозондим, ўнлаб шогирдларга устозлик қилдим.
Жорий йилнинг 2 август куни эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида»ги фармонида ўтган йиллар мобайнида фидойилик ва матонат билан меҳнат қилиб келаётган ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида август ойининг биринчи якшанба куни «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни» этиб белгиланди. Бу эса биз, темир йўлчиларни янада руҳлантириб, келгусида бундан-да юксак натижаларга эришишимиз учун куч-ғайрат бағишлади.
Небахтки, Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан Президентимиз фармонига мувофиқ «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирландим.
Ушбу мукофот нафақат менга, балки мамлакатимиз темир йўл транспорти инфратузилмасини такомиллаштириш борасида фаолият юритиб келаётган вилоятимиз темир йўлчиларининг машаққатли меҳнатига берилган баҳодир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.