
Ер сайёрасининг турли бурчакларида ёвуз кучлар хуруж қилиб турган бир шароитда инсонларни эзгулик ва бағрикенгликка даъват этишда маданият ва санъатнинг ўрни беқиёс.
“Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали бугун ҳаммани тинчликка чақирмоқда, дўстлик рамзига айланиб улгурди.
Фестивалда давлатлар, миллатлар вакилларининг чиқишларини, чолғу асбобларидаги ўхшашликларни кузатар экансиз, ҳақиқатан ҳам ҳар бир элатнинг бир-биридан ранг олиши, қадриятлари, урф-одатлари яқинлигига амин бўласиз. Тили бошқа-ю диллар бир хилдек таассурот уйғотади кишида.
Қадимдан Шарқ халқларининг мусиқалари лад жиҳатидан бир-бирига жуда яқин. Аниқроғи, булар ҳаммаси 12 мақом ладлари асосида яратилган. Шарқ халқлари қўшиқларининг яна бир ўхшашлигига 2011 йилда ўтказилган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида гувоҳ бўлганман. Масалан, Миср давлати вакиллари саҳнага қарсак чалиб, қўшиқ айтиб чиқишди. Қўшиқни қарсак жўрлигида куйлаб, унинг нақоратини қарсакдаги ўта мураккаб усулли ритмлар билан тўлдиришди. Қизиғи, Сурхондарёнинг “Бойсун”, Ургут туманининг “Бешқарсак”, Булунғур туманининг “Чавқи” фольклор ансамблларининг барча қўшиқлари қарсак асосида ижро этилади. Бундай яқинликни истаганча топиш мумкин.
Айниқса, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг Самарқандимизда ўтказилиши бизга ғурур бағишлайди. Бу воҳанинг мусиқа санъати узоқ ўтмишга бориб туташади. Қадимий Сўғдиёнанинг мусиқа санъати чуқур илдизларга эга эканлигини ўша даврларда бу ерга ташриф буюрган сайёҳлар, элчилар ҳам таъкидлаб ўтганлар. “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали айнан ўша чуқур илдизларга яна ҳаёт бағишлаб, асл ўзанга қайтиб келаётгандек. Анжуман халқларни, санъатларни, турли миллат вакилларини бирлаштиряпти. Бугун турли миллат вакиллари мусиқа воситасида бир-бирларига қалб изҳорини ифода этишяпти.
Фестивалга ташриф буюрган австриялик Норимон Хужжати ўзининг Самарқанд тўғрисидаги таассуротларида шундай деганди:
– Эронда туғилиб ўсганим учун ҳам Марказий Осиё, айнан Самарқанд қалбимга ниҳоятда яқин. Назаримда, бугунги Ўзбекистон бокира ва бутунлай янги бир дунё. Самарқанднинг ҳавоси тоза, одамлари самимий, тўғрисўз. Табиати эса ниҳоятда сўлим. Менга қолса, жон деб Самарқандда яшаган бўлардим. Ўзбекистонда яшаётган турли миллат вакилларининг тотувлиги, ўзаро иноқлигидан ҳайратландим. Бундан дунёнинг бошқа халқлари ибрат олса арзийди.
Фестиваль ўн ёшга тўлди. У илк бора ўтказилганда иштирок этганлар бугун бутунлай бошқа, ниҳоятда гўзал ва латиф Самарқандни, Ўзбекистонни кўрадилар. Сўнгги йилларда амалга оширилган ўзгаришлар, янгиланишлар, замонавий биноларнинг қад рослаши нафақат шаҳримиз меҳмонлари, балки самарқандликман, деган ҳар бир кишининг қалбига қувонч ва эртанги кунига ишонч бағишламоқда.
Жавобдек Козимов, доцент
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.