Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

СамДУда ихтисослик фанлари 30 фоизга ошади

СамДУда ихтисослик фанлари 30 фоизга ошади

Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2018-2021 йилларда Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастурда, хусусан, университетда масофавий ўқитиш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилган.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Самарқанд давлат университети кадрлар буюртмачиларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда, бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаларининг умумкасбий фанлари блокидаги мавжуд фанлар ҳажмини қисқартириш ҳисобига ихтисослик фанлари блокида мавжуд фанлар ҳажмини 30 фоизгача ошириб, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалиётга жорий этади.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 19:12.   Кўрилганлиги: 1121
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samduda-ixtisoslik-fanlari-30-foizga-oshadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.