
Индонезиялик ҳожиларнинг йирик туризм уюшмаси - SAPUHI аъзолари билан учрашув ташкил этилди.
Унда Самарқанд вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ходими Маҳмуд Аҳмедов Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти бўйича презентация ўтказди.
Тақдимотда уюшманинг бир қанча вакиллари Ўзбекистон билан туризм соҳасида, айниқса зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
SAPUHI уйушмаси вакиллари Ўзбекистон тур-пакетларини Умра зиёратига борадиган ҳожиларга таклиф этиб, ҳамкорлик қилишга катта қизиқиш билдирди.
SAPUHI ташкилоти 1997 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ташкилот 200 турфирма вакилларини бирлаштириб, биргина 2017 йилда 250 мингдан ортиқ ҳожиларни Ҳаж ва Умра зиёратига юборган.
Кўргазма давомида икки мамлакат туристик ташкилотлари ўртасида ўзаро шартномалар имзоланди. “Tara Tours”, “Dimita Transports”, “Vsitrip” каби ташкилотлар раҳбарлари ҳам Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш истагини билдирди.
“Kompas Travel Fair” халқаро туристик кўргазмаси 2012 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Бу йил 10 авиакомпания, 71 туристик ташкилот иштирок этди. Уч кун давом этган кўргазмага 45 минг атрофида меҳмон ташриф буюрди.
Самарканд вилоят туризмни ривожлантириш
департаменти ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.