Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДНИНГ САЙЁҲЛИК САЛОҲИЯТИ ЮҚОРИ

САМАРҚАНДНИНГ САЙЁҲЛИК САЛОҲИЯТИ ЮҚОРИ

Вилоят ҳокимлигида Самарқандда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича 2016-2017 йилларга мўлжалланган амалий чора-тадбирлар мажмуаси юзасидан вилоятдаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ҳокими З.Мирзаев олиб борди.

Тадбирда Самарқанднинг сайёҳлик салоҳияти ва туризмнинг бугунги ҳолати, мавжуд ва яратилиши лозим бўлган инфратузилма хусусида сўз борди.

Хусусан, жорий йил 1 февралда мамлакатимизда туризм соҳасини янада ривожлантириш ва туризм хизматларининг экспортини амалга ошириш чора-тадбирларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси муҳокама этилди.

Шунингдек, “Ўзбектуризм” миллий компанияси вакиллари кун тартибидаги масала юзасидан таклифларини билдиришди.

Туризм индустрияси ривожланишидан фақат сайёҳлик корхоналари, меҳмонхона ёки ошхона эмас, балки 50 га яқин ташкилот манфаат кўради. Бу эса манфаатдор ташкилотлардан биттасининг фаолиятидаги камчилик ҳам туризм ривожига тўсқинлик қилиши мумкинлигини англатади.

Самарқандда 1550 дан ортиқ минг йиллик тарихга эга қадимий обидалар ва маданий мерос объектлари бор. Аммо ҳамма жойда ҳам сайёҳларга юксак даражадаги хизмат кўрсата олмаймиз.

Йиғилиш давомида вилоятдаги мавжуд, аммо фойдаланилмаётган туристик объектлар хусусида фикр алмашилди. Мавжуд муаммолар бўйича тегишли соҳа вакиллари ўз таклифларини билдиришди.


Киритилган вақти: 29/02/2016 18:55.   Кўрилганлиги: 1409
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandning-sayyohlik-salohiyati-yuqori

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.