
Вилоятдаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 39 нафар ўқувчилари1-4 июнь кунлари ўтказилган Республикафан олимпиадасида еттита совринли ўринларга сазовор бўлди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Жумладан, Самарқанд давлат университети қошидаги 1-сон академик лицей ўқувчиси Нигора Тошмуродова она тили ва адабиёт, Самарқанд автомобилсозлик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Сардор Нарзиев рус тили ва адабиёти, Сиёб тиббиёт коллежи ўқувчиси Муҳаммаджон Масеев кимё фанидан 1-ўринни эгаллади.
Шунингдек, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 2-сон академик лицей ўқувчиси Дурдона Анварова ўзбек тили ва адабиёти, Самарқанд давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей ўқувчиси Шаҳзод Узоқбоев кимё, Жомбой маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Алижон Ҳайитмуродов амалий география фанидан 2-ўринга, Самарқанд давлат университети қошидаги 1-сон академик лицей ўқувчиси Фароғат Насимова эса ўзбек тили ва адабиёти фанидан 3-ўринга сазовор бўлди.
2000-2015 йилларда вилоятдаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари халқаро ва республика миқёсида ўтказилган фан олимпиадаларида иштирок этиб, 55 та совринли ўринни эгаллаган ва олий ўқув юртларига тест синовлари ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилинган.
Абдужаббор Пўлатов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.