
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ташкил этилган “Ташаббус-2018“ республика кўрик-танлови якунланди. Бугун пойтахтимиздаги “Наврўз“ мажмуасида унинг ғолиб ва совриндрларини тантанали тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республика Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирга турли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, ишбилармону ҳунармандлар, фермерлар таклиф этилди.
Ҳакамлар ҳайъатининг якдил хулосасига кўра, самарқандлик ёғоч ўймакорлиги соҳаси бўйича ҳунарманд Мансур Асадов “Йилнинг энг яхши ҳунарманди“ номинациясида ғолибликни қўлга киритди. М.Асадовга Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – “Chevrolet-Spark“ автомобили, “Ташаббус-2018“ кўрик-танловининг махсус статуэткаси, диплом ва эсдалик совғаси топширилди.
– Тадбиркору ҳунармандларга бу қадар катта эътибор дунёнинг ҳеч қайси давлатида учрамайди, – дейди “Йилнинг энг яхши ҳунарманди“ номинацияси ғолиби Мансур Асадов. – Президентимизнинг юртимиз уста-ҳунармандларига кўрсатаётган ғамхўрлигини доимий ҳис этиб меҳнат қилмоқдамиз. Бу рағбат янада кўпроқ изланишга, билдирилган юксак ишончга муносиб бўлишга ундайди.
Ҳокимлик ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.