
Хитойнинг Сиан шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионатида 3 нафар вилоятимиз юнон-рум курашчилари иштирок этишмоқда.
Дастлаб 55 кг вазн тоифасида курашган Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Илҳомжон Баҳромов финалда япониялик Хироми Катагари билан беллашди. Баҳсда 1:1 ҳисобида қайд этилган бўлса-да, сўнгги очко вакилимиз томонидан қўлга киритилгани устунликни Илҳомжон Баҳромовга тақдим этилди ва у Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
Шунингдек, 130 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Мўминжон Абдуллаев ҳам финалда иштирок этиб, иккинчи ўринни эгаллади.
Осиё чемпионатида иштирок этаётган яна бир вилоятимиз вакили Исломжон Баҳрамов бугун 60 кг вазн тоифасида кураш баҳсларига киришади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.