
Самарқанд вилоятидаги жоме масжидларининг имом-хатиблари, Имом Бухорий халқаро илмий–тадқиқот маркази ходимларининг Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойларга саёҳати ташкил этилди.
Вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги томонидан ўтказилган тадбир иштирокчилари Амир Темур мақбараси ва Регистон ансамблини зиёрат қилиб, “Афросиёб” музейи экспонатлари ҳамда “Сам Антеп гилам” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.
– Муқаддас қадамжоларга келган киши қалбан покланиб, руҳан тетиклашади, – дейди Иштихон туманидаги “Полвон ота” жоме масжиди имом-хатиби Алижон Ёқубов. – Бундай табаррук жойларни зиёрат қиларкансан шундай заминда яшаётганингга шукрона айтасан киши.
Саёҳатимиз давомида “Сам Антеп гилам” қўшма корхонасида бўлганимизда ёшлар билан суҳбатлашдик, фикрларини эшитдик. Уларнинг ҳар бирида келажакка ишонч ва улкан мақсадлар бор.
Тадбир якунида вилоят мусиқали драма театрида имомлар учун маънавий-маърифий, тарбиявий аҳамиятга эга спектакль намойиш этилди.
Абдужаббор ПЎЛАТОВ,
Бахтиёр МУСТАНОВ (фото).
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.