
Ўзбекистон – АҚШ ўртасида икки томонлама музокаралар ўтказиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган Америка Қўшма Штатлар Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннон 28 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлди.
Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон ташқи ишлар вазири А.Комилов иштирокида Ҳазрати Хизр мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
Буюк Йўлбошчимиз қабрига гул қўйилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
Меҳмонлар Самарқанд шаҳрининг қарийб уч минг йиллик тарихидан сўзловчи “Афросиёб” музейидаги ноёб экспонат ва ашёлар, Регистон мажмуаси ва бу ерда намойиш этилган миллий ҳунармандлик ашёларини томоша қилдилар.
Шоҳи Зинда мажмуаси билан танишув чоғида мазкур ёдгорликнинг яратилиш тарихи, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида мустақиллик йилларида бу ерда амалга оширилган кенг кўламли таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.