
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Вилоятдаги давлат идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди.
Шунингдек, тадбир доирасида грант танловларида иштирок этиш шартлари ва талаблари, грант лойиҳаларини тайёрлаш, ҳисоботларини тақдим этиш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
– Бугун нодавлат нотижорат ташкилотлари ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланмоқда, – дейди Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси раиси ўринбосари Гавҳар Алимова. – Ижтимоий шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб, қатор лойиҳалар амалга ошириляпти. Дунё тажрибасида кам учрайдиган ҳолат – нодавлат нотижорат ташкилотларини грантлар орқали давлат томонидан қўллаб-қувватлаш эса йил сайин кенгайиб бормоқда.
Қувонарлиси, грант маблағларини сарфлашда давлат дастурлари ижросига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Тадбирда “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази, вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари бирлашмаси ва “Истиқбол” ёшлар тараққиёти маркази Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ўтказган давлат гранти 1 ва 2-танловлари ғолиблари деб эълон қилинди. Ғолибларнинг лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Ҳ.Шодиева иштирок этди.
А.Мустафоқулов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.