
Самарқанд шаҳридаги спорт якка кураши бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида спорт фахрийлари билан байрам дастурхони устида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда 300 нафардан ортиқ жаҳон ва Осиё чемпиоанатлари ҳамда халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг узтоз-мураббийлари иштирок этишди.
Тадбирда вилоятимиз спортини дунёга танитган спорт фахрийларининг ҳаёти, фаолияти ёдга олиниб, ҳозирда ёш авлодга спорт сирларини ўргатиб келаётган фахрий мураббийлар эъзозланди.
Ушбу ўтказилган тадбирда 2019 йилнинг май ойи бутун республикада “Спорт ойлиги” деб эълон қилинганлиги вилоятда бир қатор спорт мусобақалари, оммавий югуриш марафонлари ва таниқли спортчилар иштирокида “Мастер класс”лар ташкил этилиши режалаштирилганлиги айтиб ўтилди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.