
Самарқандда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирлик масъуллари, Республикамизнинг барча ҳудудларидан соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари, тиббиёт муассасалари бош шифокорлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари А.Худоёров “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси ҳамда қишлоқ врачлик пунктларида патронаж ҳамширалар фаолияти юзасидан маъруза қилди. Мазкур масалалар юзасидан Республика миқёсида амалга оширилган ишлар, шунингдек, йўл қўйилган камчиликларга тўхталди.
Йиғилишда вилоят ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқиб, тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг самаралари, хусусан, вилоятда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Дарҳақиқат, кейинги йилларда оналар ва болаларнинг ижтимоий ҳамда тиббий муҳофазасини яхшилаш борасида Самарқанд вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Жойларда замонавий перинатал марказлар ташкил этилди, қишлоқ аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатаётган 358 та қишлоқ врачлик пункти “Саломатлик” лойиҳаси доирасида 6,5 миллиард сўмлик замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.
Бугунги кунга келиб даволаш-профилактика муассасалари тармоғи ва ўринлар сонининг мақбуллаштирилиши натижасида кам қувватли, самарасиз фаолият юритган 1531 та шифохона ўринлари ва 39 та қишлоқ врачлик пунктлари қисқартирилди. Инвестиция Дастури доирасида соғлиқни сақлаш муассасаларида 2009-2015 йилларда жами 109 миллиард сўмлик қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.
Анжуман давомида иштирокчилар Самарқанд вилоят болалар ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида бўлиб, яратилган шарт-шароит билан танишдилар. Хусусан, шўъба йиғилишларида перинатал давр, аҳоли репродуктив саломатлигининг муҳофазаси бўйича амалга оширилган ишлар, вилоятдаги мактабгача таълим ва таълим муассасаларида, болалар спорт мактабларида тиббий хизматни ташкил этиш, ногиронликни тайинлаш, қайта тайинлаш каби масалаларда ўзаро фикр алмашишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.