
Дастлаб вилоят фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари улуғ аллома Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди.
Шундан кейин сана муносабати билан вилоят ҳокимлиги томонидан асосий байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда фахрий журналистлар, вилоятдаги матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда вилоят хокими Т.Жўраев сўзга чиқиб, байрам муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимларини қизғин табриклади.
– Жамиятимизда журналистларнинг ўрни беқиёс, – деди вилоят ҳокими. – Сўнгги йилларда соҳадаги туб ислоҳотлар натижасида журналистлар халқ ичига кириб, муаммоларни эркин равишда ўрганиб, таҳлил этиб, масала моҳиятини юзага чиқармоқда. Ўрганилган муаммолар жамоатчилик ва мутасаддилар эътиборидан четда қолмаётганлиги Президентимиз ва халқимизнинг журналистларга бўлган ишончининг ифодасидир.
***
Байрам тадбирида сана муносабати билан ўтказилган “Йилнинг энг фаол журналисти” кўрик-танлови ғолиблари ва фаол оммавий ахборот воситалари ходимлари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.