Вилоятдаги миллий-маданий марказлари раҳбарлари, шунингдек, корхона-ташкилот, таълим муассасалари масъул ходимлари иштирок этган йиғилишда 13-14 май кунлари Самарқандда маданият ва дўстлик фестивали ўтказилиши маълум қилинди.
Фестивал доирасида “Ўзбекистон - бағрикенг диёр” мавзусида фотокўргазма, вилоятда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг маданияти, миллий либослари, урф-одати, таомлари, миллий маданий марказлар фаолиятини акс эттирувчи кўргазмалар ташкил этилиши таъкидлаб ўтилди.