
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг барҳаёт сиймоси ёд этилиб, хотира тадбирлари ўтказилмоқда. 2017 йил 31 август куни пойтахтимизда Биринчи Президентимизнинг улуғвор ҳайкали очилган эди. Шундай маросим 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу тадбирда иштирок этиш учун Самарқандга ташриф
буюрди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Ислом Каримов қабрини
зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди. Самарқанд рамзи бўлган Регистон
майдони ёнидаги хиёбонда, Ислом Каримов туғилиб ўсган хонадон яқинида Биринчи
Президентимизга ҳайкал ўрнатилган. Бу ерга ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат
ташкилотлари вакиллари, вилоят фаоллари, нуронийлар, ёшлар жам бўлди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Ислом Каримов мамлакатимиз мустақиллиги ва
янги давлатчилигининг асосчиси, буюк сиёсатчи, доно ислоҳотчи, тинчликпарвар ва
халқпарвар давлат раҳбари сифатида халқимиз орасида, бутун дунёда катта ҳурмат
қозонган эди. Биринчи Президентимизга хос бўлган букилмас ирода,
ватанпарварлик, инсонийлик, мардлик ва адолатпарварлик, самимийлик ва
меҳрибонлик каби олижаноб фазилатлар барча учун ёрқин ибрат намунаси бўлиб
қолди. Ислом Каримов Ўзбекистон манфаатини ҳамма нарсадан устун қўяр,
мустақиллигимиз учун жонини ҳам аямасди. Истиқлолимиз байрами унинг
асосчиси Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари билан ҳамоҳанг
нишонланмоқда.
Шавкат Мирзиёев ва Татьяна Каримова Ислом
Каримов ҳайкалини очди. Буюк Йўлбошчимиз ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг
хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси
янгради.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги
“Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг
хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ислом Каримов сиймосини
яратиш бўйича халқаро ижодий танловда ғолиб деб топилган ҳайкалларни
мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида, Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд
шаҳрида ва у киши биринчи раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятининг Қарши
шаҳрида ўрнатиш белгиланган эди.
Самарқанд шаҳрида очилган ҳайкал элу юртимизнинг
Ислом Каримовга юксак ҳурмати ва меҳр-муҳаббатининг яна бир ифодаси
бўлди.
Маросимда “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти
бўлими раиси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Ҳасан Нормуродов, “Зарафшон” ва
“Самарқандский вестник” газеталари бош муҳаррири Фармон Тошев, Самарқанд
шаҳридаги 43-ихтисослашган мактаб директори Елена Компольшик, Ўзбекистон халқ
шоири Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси,
Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Дурдона Олимова, Биринчи
Президентимизнинг рафиқаси Татьяна Каримова Ислом Каримов билан боғлиқ
хотираларини ёдга олди. У кишининг турли синов ва қийинчиликларни мардонавор
енгиб ўтгани, мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантиргани, халқимизни кўз
қорачиғидай асраб-авайлаганини таъкидлади. Биринчи Президентимиз ҳайкали
пойи гулларга бурканди. Президент Шавкат
Мирзиёев Ислом Каримов туғилиб ўсган хонадонга ҳам ташриф буюрди. Қуръон
тиловат қилиниб, элга эҳсон дастурхони ёзилди.
Анвар Самадов, Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.