Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА ҲИНДИСТОН ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛМОҚДА

САМАРҚАНДДА ҲИНДИСТОН ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛМОҚДА

Бугун Самарқанд шаҳрида “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотининг бешинчи мажлиси ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази томонидан Халқаро ишлар бўйича Ҳиндистон кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатларининг етакчи тадқиқот марказлар олим ва мутахассислари иштирок этди.

Бугунги кунда Ҳиндистон давлати Ўзбекистоннинг муҳим ташқи сиёсий ва иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатлари икки мамлакат ўртасидаги кўп асрлик дўстона ҳамкорликка асосланган юксак даражадаги сиёсий ва дипломатик алоқалар билан ажралиб туради.

Президентимизнинг Ҳиндистонга давлат ташрифи эса бу ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб, янги босқичда давом эттиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Шу жиҳатдан бугунги форумда муҳокама этиладиган масалалар, билдириладиган таклифларга давлатимиз раҳбарининг ташрифи чоғида ўтказиладиган музокаралар, ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган битимлар тузишда алоҳида эътибор қаратилади.

Форум йиғилишларида Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгуси истиқболлари, барқарор тараққиётга қарши қаратилган хавф ва таҳдидларга қарши биргаликда курашиш, икки ва кўп томонлама алоқаларни ривожлантиришда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар, транспорт-логистика ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама этилди.

Шунингдек, Афғонистонда барқарорликни таъминлашда минтақа давлатларининг ўрни, бу борада қўшни давлатга кўмаклашиш юзасидан фикрлар билдирилди.

Марказий Осиё давлатларининг Ҳинд океанига чиқиш бўйича транспорт коридорида Ҳиндистон билан ҳамкорлик муҳим ўрин тутади. Шу сабабли “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқоти минтақа давлатлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга ёрдам бермоқда.

Бешинчи мажлисда ҳам ушбу йўналишдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилиб, минтақада хавфсизликни таъминлаш, юзага келаётган айрим таҳдидларга қарши биргаликда курашиш, Афғонистондаги вазиятга эътибор қаратилди. Бу борада Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар қўллаб-қувватланди.

Мажлис якунлари бўйича Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази ва Халқаро ишлар бўйича Ҳиндистон кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолаш кўзда тутилган.

Форум эртага – 14 сентябрь куни ўз ишини давом эттиради.

\

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 14/09/2018 17:39.   Кўрилганлиги: 1229
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandda-hindiston-va-markaziy-osiyo-davlatlari-ortasidagi-hamkorlik-istiqbollari-muhokama-etilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.