Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА ДУНЁ ТАРОНАЛАРИ ЯНГРАМОҚДА

САМАРҚАНДДА ДУНЁ ТАРОНАЛАРИ ЯНГРАМОҚДА

“Шарқ тароналари” X халқаро мусиқа фестивали иштирокчилари гўзал шаҳримизнинг икки “дарвозаси” – аэропорт ҳамда темир йўл вокзали орқали тантанали кутиб олинди.

“Ориент стар Кўксарой”, “Регистон плаза” меҳмонхоналарига жойлаштирилган хорижлик санъаткорлар ҳамда меҳмонлар Самарқанд ерининг саховати – Галаосиё нонлари, ширинлигу мева-чеваларидан татиб кўришди. Сўнг меҳмонларнинг шаҳардаги тарихий обидалар, музейлар бўйлаб саёҳати уюштирилди.

– “Афросиёб” тезюрар поездидан тушганимизданоқ карнай-сурнай садолари остида кутиб олинганимиз самарқандликларнинг мусиқасевар, меҳмондўст халқ эканлигидан далолат беради, – дейди голландиялик созанда Ван дер Зее. – Дунёнинг ўндан ортиқ мамлакатида ўтказилган халқаро конференцияларда иштирок этганман. Уларнинг бундай анжуманларга сизлардагичалик қизиқиш, иштиёқ билан, пухта тайёргарлик кўрилганини кўрмагандим. Жаҳон мусиқачилари, санъат ихлосмандлари эътиборини тортаётган ушбу мусиқа фестивалида иштирок этаётганимдан беҳад мамнунман.

Дунёнинг олтмишдан зиёд мамлакатидан ташриф буюрган гуруҳлар Регистон майдони, шаҳарнинг “Суғдиёна”, “Ёшлик” маданият ва истироҳат боғлари, Ҳамид Олимжон номидаги вилоят драма ва мусиқа театри майдони, Самарқанд педагогика коллежи амфитеатри,шунингдек, Самарқанд, Тайлоқ, Оқдарё ва Жомбой туманларидаги мусиқа ва санъат мактабларида, маҳалла марказлари, маданият ва истироҳат боғларидаўз санъатларини намойиш этишмоқда.

Ўз навбатида, меҳмонлар вилоятнингбир қатор мусиқа ва санъат мактаблари тарбияланувчилари, фольклор жамоаларининг ранг-баранг қўшиқлари, рақсларидан иборат концерт дастурларини ҳам томоша қилишди.

– Самарқанддаги “Суғдиёна” истироҳат боғидаги мусиқа ва санъат мактаблари тарбияланувчиларининг бадиий чиқишларини томоша қилар эканман, “Ёш доирачилар” дастасининг маҳорати мени ўзига тортди, – дейди Россиянинг “Осиктакан” мусиқий гуруҳи раҳбари Светлана Воробева. – Билсангиз, Узоқ Шарқда кичиккина Эвинки халқи яшайди. Уларда ҳам худди сизларники каби доира асбоби бор. Ушбу ўхшашликнинг нима билан боғлиқлигини билмадиму, лекин мазкур фестиваль бутун дунё халқлари муштараклиги, бирдамлигига хизмат қилаётганига гувоҳ бўляпмиз.









Охирги ўзгариш: 28/08/2015 07:54.   Кўрилганлиги: 1681
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandda-dunyo-taronalari-yangramoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.