
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси маъмурий биносида Самарқанд вилоят Баскетбол федерацияси аъзоларининг Умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиев, “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлими вакили Э.Рахмонов, вилоят ва туман ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари делегатлари, мураббийлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Федерация Умумий йиғилишини вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиев очиб, мамлакатимизда истиқлол йилларида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқаришга қаратилаётган доимий эътибор ўзининг юксак самараларини бераётганини таъкидлаб, бу борада вилоят Баскетбол федерацияси томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилиб келинганлиги, жумладан, 2017 йил 25 майдан 27 майга қадар Жиззах вилоятида ўтказилган «Баркамол авлод-2017» спорт мусобақаларида вилоятимиз баскетбол терма жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллаганини мамнуният билан айтиб ўтди.
Шундан сўнг, Самарқанд вилояти баскетбол федерацияси раиси Самарқанд вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Э.Салихов сўзга чиқиб, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, шаҳар ва қишлоқларда замонавий спорт мажмуаларини барпо этиш, ёшларнинг спорт билан шуғулланиши, ўз салоҳиятини намоён этиши учун зарур барча шароит ва имкониятларни яратиш муҳим аҳамиятга эга этганлиги,бунинг натижасида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кенг қарор топиб, спортнинг оммавийлиги таъминланаётганлиги, Ўзбекистон спортчилари жаҳоннинг нуфузли мусобақаларида юксак ғалабаларни қўлга киритиб, мамлакатимиз спорт салоҳиятини бутун дунёга намоён қилишаётганлигини, шу ўринда давлатимиз раҳбарининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг долзарблиги тўғрисида фикр билдириб ўтди.
Йиғилиш давомида федерация ижрочи директори Ю.А.Дмитреев томонидан Самарқанд вилоят Баскетбол федерациянинг 2014-2016 йиллардаги фаолияти давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ва федерация бош хисобчиси А.Дониёров томонидан федерациянинг молиявий-хўжалик фаолияти, маблағларнинг тўғри тақсимланганлиги ҳамда Федерация мулкидан фойдаланиш устидан назорат борасидаги маърузалари тақдим этилди.
Федерация раиси Э.Салихов таклифига биноан, баскетбол спорт турини ривожлантириш, уни кенг жамоатчилик оммасига тарғибот қилиш, ёшларни спортга қизиқтириш ва бошқа мухим йўналишларни қамраб олган соха вакилларини жалб қилган ҳолда, федерация Низоми асосида федерация бошқарув органи таркибига номзодлари қўйилган федерация аъзолари ва делегатларнинг умумий овоз бериш йўлибилан бир овоздан тасдиқланди.
Кун тартибида Федерация томонидан 2017-2018 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифа ва чора тадбирлар “Дастури” тақдим қилинди. Ушбу Дастур Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги қонунлари, “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Самарқанд вилояти баскетбол федерациясининг низоми ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилганлиги, унда 2017-2018 йиллар давомида Самарқанд вилояти баскетбол федерацияси томонидан амалга оширилиши лозим бўлган асосий йўналишларни белгилаб берилганлиги иштирокчиларга маълумот тариқасида етказилди.
Иштирокчилар дастур юзасидан таклиф ва фикрларини беришда фаол иштирок этишди. Йиғилиш сўнгида вилоятда баскетбол спорт турини ривожлантиришга қаратилган кўплаб масалалар юзасидан фикрлар алмашилди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.