
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 5 февралдаги “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги вакилликлар, масжидлар, халқаро марказлар ҳамда илмий мактабларда “Араб тили” бўйича пуллик ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига кўра, Имом Бухорий халқаро марказида “Араб тили” бўйича ўқув курси ташкил этилди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан маълум қилинишича, ўқув курси давомийлиги уч ой этиб белгиланган. Дарслар Ўзбекистон мусулмонлари идорасида тасдиқланган ўқув-режаси ва ўқув дастури бўйича Имом Бухорий халқаро марказининг илмий ходимларидан иборат ўқитувчилар томонидан ўтказилади.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб Самарқанд вилояти бўйича фуқаролардан тушган аризаларга биноан 40 нафар тингловчи араб алифбосидан дарс машғулотларини бошлаган.
www.xs.uz сайтидан.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.