
1 январдан бошлаб Самарқанд халқаро аэропортида божхона ҳудудига кириб келиш ва чиқишда "яшил" ва "қизил" йўлаклар тизими жорий қилинди.
Бу тизим Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори асосида йўлга қўйилди.
Ушбу йўлаклар фуқароларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш шароитларининг жаҳон стандартларига мослигини таъминлаш, божхона расмиятчилигини соддалаштириш, назоратнинг самарали усулларини қўллаш ва туризмни ривожлантириш учун қулай шароит яратиш мақсадида ташкил этилган.
Жорий этилган ушбу йўлакнинг илк йўловчилари 2 январь куни "Внуково – Самарқанд" ва "Самарқанд – Внуково" авиарейси йўловчилари бўлди.
Анвар МУСТАФОҚУЛОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.