
Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилди.
Бугунги кунда ҳар бир фуқаро ўз ҳаётида дуч келаётган муаммо ёки адолатсизлик юзасидан Халқ қабулхоналари ёки Виртуал қабулхонага тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, қонунда белгиланган тартибда ўз мурожаатига жавоб олмоқда. Масалаларга ижобий ечим топилмоқда. Сайёр қабулларда юридик ва жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига мурожаатлари кўриб чиқилди, уларнинг натижалари таҳлил этилди. Турли вазирлик ва давлат қўмиталари, ҳуқуқ тартибот органлари, маҳаллий ҳокимликлар масъул ходимлари иштирокида ўтказилган қабуллар чоғида ҳар бир мурожаат юзасидан мутасаддилар жавоблари эшитилиб, муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Каттақўрғон шаҳридаги сайёр қабулда Пахтачи, Нарпай, Каттақўрғон туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳри аҳолиси томонидан йўлланган 150 га яқин мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, аксарияти ижобий ҳал этилди.
Пахтачи тумани Зиёвуддин қўрғони аҳолисининг ҳудудда ер ости сувлари
кўтарилиши оқибатида бино ва иншоотларга зарар етаётгани ҳақидаги мурожаати
мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилган ҳолда муаммо бартараф этиладиган
бўлди. Нарпайлик Ф.Ҳакимова ва И.Зиётовнинг нафақа пулларини вақтида
ололмаётгани тўғрисидаги шикоятига шу ернинг ўзида ечим топилди. Қўшимча
ўрганиш талаб қиладиган масалалар юзасидан фуқароларга тушунтириш берилди. Самарқанд шаҳридаги сайёр қабулда
Самарқанд, Жомбой ва Булунғур туманлари аҳолиси томонидан йўлланган 100 дан
ортиқ мурожаат натижалари масъул идоралар вакиллари иштирокида таҳлил этилди. Булунғур туманидаги “Баркамол авлод”
болалар маркази тўгарак раҳбари М.Эргашеванинг шу пайтгача ҳал этилмаган
муаммосига ҳам мазкур қабул чоғида ечим топилди.
– Марказимизда ёш табиатшунослар тўгараги бор, – дейди М.Эргашева. – Болаларда
табиатга меҳр-муҳаббат уйғотиш, уларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялашда ушбу
тўгаракнинг аҳамияти жуда катта. Лекин назарий билимларни амалиётда
мустаҳкамлаш ҳаммасидан ҳам муҳим. Шунинг учун муассасамиз яқинидаги
фойдаланилмай турган ер майдонини марказ ихтиёрига бериш ва бу ерда иссиқхона,
кичик боғ ташкил этиб амалий машғулотларни шу ерда олиб бориш таклифини
билдириб туман ҳокимлиги ва бошқа идораларга кўп мурожаат қилдик. Афсуски, ҳар
сафар рад жавоб олардик. Бугунги сайёр қабулдан сўнг мурожаатимиз ижобий ҳал
этиладиган бўлди. Жомбой
туманидан Б.Омоновнинг фермер хўжалигидан иш ҳақини ундириш, Г.Тўхтаеванинг
ногирон ўғлини даволатиш, С.Мирзаева, М.Хўжамуродованинг ишга жойлашиш бўйича
мурожаатлари ҳам ижобий ҳал этилди.
Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.