Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ташаббусига биноан
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик маркази ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мамлакатимиз вилоятларида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданиятини янада ривожлантиришга қаратилган “Нафосат” фестивали ўтказилмоқда. Шу жумладан, куни кеча Самарқанд вилоятида ҳам бўлиб ўтди.
Мазкур фестивалнинг дастлабки кунида Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида дизайнер ва ҳунармандлар томонидан яратилган миллий либослар кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда жамиятимизда хотин-қизларнинг мавқеини янада юксалтириш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масалалари давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланганлигини алоҳида таъкидлади.
Хусусан, ижтимоий ҳаётда аёлларнинг ўрни ортиб борган сари уларнинг кийинишига, ташқи кўринишига эътибор ҳам асосий ўринга чиқиши алоҳида қайд этилди. Бугунги кунда хотин-қизлар ўртасида миллий ва замонавий руҳдаги, менталитетимизга мос равишдаги кийимлар андозасини мунтазам тарғиб қилиб боришни даврнинг ўзи тақозо этаётганига урғу берилди.
Бундан ташқари, ўзбекистонлик дизайнерлар, ёшлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида мамлакатимизда фаолият юритаётган илғор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўғрисидаги “Made in Uzbekistan” номли лавҳа намойиш этилди.
Қолаверса, фестиваль доирасида “Аёллар ва ёшлар орасида кийиниш маданияти” мавзусида семинар-тренинг ўтказилиб, унда бир қатор маҳаллий мутахассислар, илғор дизайнерлар “Мода ва анъаналар” ҳамда “Етакчи мутахассислар ва ўзбек дизайнерлари томонидан замонавий ўзбек аёлининг имижи” каби бир қанча долзарб мавзулар юзасидан ўз маърузалари билан иштирок этди.
Фестиваль доирасида “Самарқанд миллий либослари тарихи” модалар намойиши бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти “Ҳунарманд” ҳамда “Тадбиркор аёл” уюшмалари вакиллари мазкур соҳани янада ривожлантириш, ёшлар ўртасида миллий ва замонавий руҳдаги, менталитетимизга мос равишдаги кийимлар андозасини яратиш ва уни мунтазам равишда тарғиб қилиб бориш борасида ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Қолаверса, “Бибихоним” ўқув маркази томонидан либослар намойиши ўтказилиб, тадбир давомида йиғилганларга “Самарқанд миллий либослари”, “Фарида”, “Замонавий кийимлар”, “Мафтункор ўзбек аёли” коллекциялар тўпламлари намойиш этилди.
Тадбирнинг иккинчи кунида эса фестиваль иштирокчилари “Бибихоним” етакчи ўқув маркази билан яқиндан танишди.
Шунингдек, “Замонавий ўзбек модаси, анъаналар ва янги дизайнлар” деб номланган модалар ва етакчи ўзбек дизайнерлари томонидан тайёрланган янги коллекциялар намойишлари ҳам ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.