Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов: Истиқболли лойиҳалар ижроси аҳоли турмуш фаровонлигига хизмат қилади

Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов: Истиқболли лойиҳалар ижроси аҳоли турмуш фаровонлигига хизмат қилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида маҳаллий ҳокимликлар,

хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари, саноат корхоналари раҳбарларига муҳим топшириқлар берган эди. Айни пайтда ушбу вазифалар ижросига қизғин киришилган.

Бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов маълумот берди:

- Президентимизнинг Самарқанд вилояти фаоллари иштирокида ўтказган йиғилиши баёнида белгиланган 131 та топшириқнинг ўз вақтида амалга оширилиши вилоятимиз иқтисодиётини мустаҳкамлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Хусусан, 2019-2020 йилларда вилоятимизда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш мақсадида 859 та лойиҳа амалга оширилади. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 12 триллион 68,4 миллиард сўмни ташкил этиб, уларнинг амалга оширилиши натижасида 18 минг 114 та иш ўринлари яратилади. Шунингдек, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, қишлоқларни кўркамлаштириш, аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида ҳам истиқболли лойиҳаларни амалга оширамиз.


Киритилган вақти: 01/02/2019 17:55.   Кўрилганлиги: 1260
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyati-hokimining-birinchi-orinbosari-jamshid-oroqov-istiqbolli-loyihalar-ijrosi-aholi-turmush-farovonligiga-xizmat-qiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.