Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ВА ЧЕЛЯБИНСК ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

САМАРҚАНД ВА ЧЕЛЯБИНСК ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

Ўзбекистонда 15-19 май кунлари Россия Федерациясининг Челябинск вилояти кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан бугун Самарқандга Челябинск вилояти губернатори Б.Дубровский бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Меҳмонлар дастлаб Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлишди, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.

Шунингдек, меҳмонлар Мирзо Улуғбек расадхонаси ва Хўжа Дониёр зиёратгоҳлари билан танишди.

Самарқанд вилояти ҳокимлигида Самарқанд ва Челябинск вилоятлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон ва Россия Президентлари саъй-ҳаракати билан давлатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Вилоят ҳокими Т.Жўраев меҳмонларга вилоят тарихи ва бугунги куни, иқтисодий имкониятлари хусусида маълумот берди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, қурилиш-бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритди.

Челябинск вилояти губернатори Б.Дубровский Самарқанд ҳақида кўп эшитган бўлса-да илк бор ушбу қадимий шаҳарга ташриф буюриб, жуда катта таассурот олганлигини қайд этди. Самарқанднинг азалдан йирик савдо ва маданият маркази, Буюк Ипак йўлининг чорраҳаси бўлганлигини эътироф этиб, Челябинск вилоятининг мазкур ҳудуд билан савдо-иқтисодий алоқаларини йўлга қўйиш икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини таъкидлади.

Учрашувда Самарқанд ва Челябинск вилоятлари ўртасида металлургия ва машинасозлик, қурилиш материалари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама этилди.

Б.Дубровский кўрсатилаётган юксак ҳурмат-эътибор, меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Самарқанд вилояти раҳбарлари ва тадбиркорларини Челябинск вилоятига таклиф этди.

Россиялик меҳмонлар Самарқандга ташриф давомида шаҳардаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан ҳам танишмоқда.


Охирги ўзгариш: 15/05/2018 21:45.   Кўрилганлиги: 976
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-va-chelyabinsk-iqtisodiy-hamkorlik-qiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.