
Самарқандда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши томонидан касаба уюшмаси фаоллари иштирокида амалий ўқув бўлиб ўтди.
Кенгашнинг барча вилоятлар бўйича масъуллари қатнашган мазкур тадбирда Самарқанддаги таълим, фан ва маданият йўналишида фаолият олиб бораётган корхоналарнинг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари иши ўрганилди.
Хусусан, семинар иштирокчилари “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририятида бўлиб, бу ерда ишчи ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши томонидан таҳририятнинг бир гуруҳ фаол ходимларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, семинар иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаолиятини ўрганди. Самарқанд давлат чет тиллар институтида республика кенгаши раёсатининг ўнинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.