Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“САМАРҚАНД — ШАРҚ ГАВҲАРИ”

“САМАРҚАНД — ШАРҚ ГАВҲАРИ”

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида шу мавзуда ёшлар туризм фестивали бўлиб ўтди.

“Ўзбектуризм” миллий компанияси минтақавий бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Қозоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва  Қашқадарё вилоятлари талабалари иштирок этди.

Фестивалда ёшлар юртимиздаги, ўз яшаш жойларидаги сайёҳлик салоҳияти, хусусан, ёшлар туризмини ривожлантириш, муаммо ва ечимлар хусусида ўзаро фикр юритишди, тажриба алмашишди. Маҳаллий туризмни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни муҳокама этилди. Шундан сўнг талабалар шаҳардаги тарихий обидаларни кўздан кечиришди.

– Туризм фестивалининг нега айнан Самарқандда ўтказилгани борасидаги саволимга бу ердаги тарихий обидаларга уюштирилган экскурсиядан сўнг жавоб топдим, – дейди Қозоғистондаги Қарағанда давлат иқтисодиёт институти ўқитувчиси Гулмира Замбинова. – Бу ердаги тарихий обидалар нафақат қадимийлиги, балки ноёб ва гўзал архитектураси билан ҳам “Шарқ гавҳари” деган номга лойиқ экан.

Шунингдек, фестивал иштирокчилари вилоятдаги сўлим табиат гўшаларида бўлишди. Атроф-муҳит муҳофазасига бағишлаб эко-ўйинлар ташкил этилди.

Фестиваль сўнгида ёшлар учун гала-концерт уюштирилди.

Анвар Мустафоқулов


Охирги ўзгариш: 16/07/2016 10:24.   Кўрилганлиги: 1480
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-sharq-gavhari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.