Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ШАҲРИДА ЯШАЁТГАН ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

САМАРҚАНД ШАҲРИДА ЯШАЁТГАН ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни бу йил мамлакатимиз бўйлаб ўзгача руҳда нишонланмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 23 апрелдаги фармонларида уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиш, юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасини ёд этишдек эзгу мақсадлар мужассам. Айни кунларда вилоятимизда 70 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари мавжуд бўлиб, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда. 

Умумхалқ байрами арафасида кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда Самарқанд шаҳрида яшаб келаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди. Муҳтарам Президентимиз томонидан шахсан Каримов Абдулла, Ҳамзаев Таджибай, Раҳмонов Рашид, Колмогоров Михаил, Журавлева Галина, Каршиев Бектемир, Солдатов Евгений ва Муродов Зоир боболар номига ёзилган табрикнома, Президент совғаси, бир йўла тўланадиган мукофот пули ва ҳокимликнинг қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.

Нуроний-фахрийларимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдирилди.


Охирги ўзгариш: 04/05/2019 17:58.   Кўрилганлиги: 1115
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-shahrida-yashayotgan-ikkinchi-jahon-urushi-qatnashchilariga-prezident-sovgalari-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.