Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ШАҲРИДА “ВАТАНПАРВАР БОҒИ” ҚУРИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

САМАРҚАНД ШАҲРИДА “ВАТАНПАРВАР БОҒИ” ҚУРИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

Самарқанд вилояти ҳокимлиги таклифи асосида Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг архитектура факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари Самарқанд шаҳри Спитаменшоҳ кўчасида жойлашган ҳудудда “Ватанпарвар боғи”нинг лойиҳа-таклифини тайёрлашди.

Институт томонидан тайёрланган мазкур боғнинг бир неча лойиҳа-таклифлари тақдимоти ўтказилди.

Лойиҳа-таклифларида асосий мақсад этиб, боғга ташриф буюрадиган ёш авлод вакилларида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришга қаратилганлиги аҳамиятлидир.

Лойиҳа таклифларида 5424 кв. метр майдонда ҳарбий техникалар кўргазмаси ҳудуди, қизиқарли ҳарбий ўйин ва машқлар ҳудуди, кўнгилочар аттракционлар ҳудуди, ҳарбий тарихий музей ва қаҳрамонлар аллеяси ҳамда умумий овқатланиш ва сувда дам олиш ҳудудлари ўз аксини топган.

Шунингдек, лойиҳа-таклифларида Самарқанд шаҳри халқи учун янгилик ҳисобланган осма канат йўли, велодром ва электрон ўқотар мажмуаларини барпо этилиши кўзда тутилган.


Киритилган вақти: 30/04/2019 08:51.   Кўрилганлиги: 1074
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-shahrida-vatanparvar-bogi-qurilishi-rejalashtirilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.