
“Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда Хотира ва қадрлаш куни олдидан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарқанд шаҳар кенгашининг “Kamolot”-taksi” лойиҳаси амалга оширилди.
“Фарзандлик бурчим” шиори остида ташкил этилган лойиҳа давомида кун давомида Самарқанд шаҳри бўйлаб ҳаракатланадиган ўнта йўналишсиз таксилар “камолот”чилар ҳамроҳлигида икки юз нафарга яқин кекса отахону онахонларни ўз манзилларига бепул олиб бориб қўйишди.
– Хонадонларимиз, юртимизнинг файзи бўлиб турган кексаларни ардоқлаш, уларга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш эзгу анъанага айланиб бормоқда, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Жасур Раҳмонов. – Биз ҳам ана шу анъанага ўз ҳиссамизни қўшиш, нуронийларимизга мадад бўлиш, дуосини олиш мақсадида мазкур лойиҳага қўл урдик. Кексаларимиз мамнун ҳолда юртимиз тинчлиги, халқимиз ҳаётининг фаровонлигига кўз тегмасин, дея дуо қилишди, ёшларимизга баркамоллик тиладилар.
Тадбир сўнгида лойиҳада фаол қатнашган такси ҳайдовчилари ва ёшлар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарқанд шаҳар кенгаши томонидан муносиб тақдирландилар.
Ф.Умидуллаева
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.